Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳудудидаги дарахтлар кесиб ташланаётганлиги танқид қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аниқланишича, ўтган қиш мавсумидаги аномал совуқлар пайтида тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги бир қатор дарахтларга зарар етган ва кейинроқ улар қуриган.
Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси томонидан берилган тегишли рухсатнома (https://telegra.ph/Rasmiy-munosabat-10-11-4) асосида тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги қуриган дарахтлар кесилиб, ўтин ва шох-шаббалари тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-2-3-оилавий поликлиникалар ва уларнинг филиалларига қиш мавсумида фойдаланиш учун етказиб берилган. Қуриган дарахтлар ўрнига янгидан кўчатлар ўтқазиш режалаштирилган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

