Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлимига даволаниш учун келган ногирон фуқаронинг бепул хоналар бўлса-да, пуллик хоналарга жойлаштирилаётганидан шикоят қилган мурожаати тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг кардиология бўлимида бугунги кунда бюджет ҳисобидан 24 та ўрин-жой мавжуд бўлиб, қолган ўринлар хўжалик ҳисобидан ташкил этилган.
Фуқаро Н.К. билан мурожаати бўйича суҳбатлашилганда унга мазкур ҳолат юзасидан атрофлича тушунтириш берилди. Якунда бемор шифокорларга ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти
соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати.

